Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги Россия томони билан тенгеда ҳисоб-китобларга ўтиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилди. Бу ҳақда РБC хабар бермоқда. Аввалроқ Россия ҳукумати ЕОИИ доирасида ҳисоб-китобларни миллий валюталарда ўтказишни афзал кўришини, чунки доллар “хавфли бўлиб қолгани”ни маълум қилганди.
“Қозоғистон Россия билан барча муҳим соҳаларда, жумладан, товар ва хизматлар савдоси, қўшма корхоналар, ўзаро инвестициялар, туризм ва ҳоказоларда жуда яқин иқтисодий алоқаларга эга. Иқтисодий жараёнлар доимо уларнинг иштирокчиларининг амалий манфаатлари билан белгиланади ва Қозоғистон-Россия ҳамкорлиги иштирокчилари манфаатдор ва фойдали экан, бу ҳамкорлик давом этади”, — дейилади вазирлик хабарида.
Санкцияларга келсак, Қозоғистоннинг қайд этишича, санкциялар бирор давлатга эмас, балки саноат ёки компанияга нисбатан қўлланилади ва ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда “Дрон” олди-сотдиси амалга ошмай қолди
Пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони ўзгартирилди
Ўзбекистонлик мухлислар 6 соатдан бери БАА аэропортидан чиқарилмаяпти
Ўзбекистонда карантиннинг юмшатилиши пахта мавсуми билан боғлиқми?
Янги сунъий интеллект модели ёлғон гапириш ва одамларни шантаж қилишни ўрганиб олди