Тошкент логотипи учун овоз бериш жараёни якунланди.
Тошкентда жойлашган MA'NO бренд агентлиги пойтахт логотипи учун ўтказилган танловда ғолиб чиқди, дея хабар бермоқда Фергана.ру.
Танлов онлайн овоз бериш йўли орқали Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ўтказилган.
Овоз бериш жараёни бошлангандан бир неча кун давомида россиялик таниқли дизайнер Артемий Лебедев студияси таклиф қилган логотип катта фарқ билан рақибларидан ўзиб кетган. Бироқ жараён якунига бир неча кун қолганда, MA'NO варианти, кутилмаганда, саккиз минг кўпроқ овоз йиғиб, ғолибга айланган.
Лебедев варианти эса тўртинчи ўрин билан кифояланган.
Тасодифий хабарлар
Бугундан айрим мактабларда анъанавий ўқиш бошланди
1 январдан нималар ўзгаради?
«Ўзгидромет» баҳорнинг биринчи ҳафтасида қандай об-ҳаво кутилаётганини эълон қилди
Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини ўз эгаларига топширди
Можрум арчаси — дунёдаги энг йирик игна баргли дарахтлардан бири (+фото)