Кеча, 22 декабрь куни кечаси Тожикистон-Қирғизистон чегарасида яна отишма содир бўлди. Оқибатда чегарага яқин қишлоқда маҳаллий аҳолининг уйи зарар кўрган. Бу ҳақда “Азия-Плюс” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Тожикистоннинг Исфара туманида яшовчи фуқаронинг уйи Қирғизистон фуқаролари томонидан ўққа тутилган.

Маълум қилинишича, уйга ўқ узилиши оқибатида ойналар синган ва битта ўқ ётоқхонадаги деворга бориб теккан. Уйнинг ташқи деворларида ҳам ўқ излари қолган ва энг асосийси ушбу уйга биринчи маротаба бўлаётган ҳужум эмас.
Жорий йилнинг апрель ойидаги тожик-қирғиз можаролари вақтида ҳам ушбу уй бутунлай вайрон бўлган. Шундан сўнг, ижро ҳокимияти ходимлари кўмагида қайта тикланган.
Айтиш жоизки, ушбу уй ўққа тутилишида аввалроқ Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида отишма содир бўлган. ОАВ маълумотларига кўра, тожик чегарачилари Қирғизистон фуқаросининг юк машинасига қарата ўқ узган. Шундан сўнг, ҳар икки давлатнинг ҳокимият, чегара хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари воқеа жойига етиб келишган.
Маълумот ўрнида, Қирғизистон ва Тожикистон чегараси вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли ва икки давлат чегарачилари ўртасидаги тўқнашувлар ҳудудига айланиб бормоқда.
Тасодифий хабарлар
ОТМга кириш имтиҳонларида максимал балл 189 бўлади. Абитуриентлар қайси фанлардан нечта тест топшириши тасдиқланди
Ўзбекистонда қурол ва ўқ-дори ишлаб чиқаришга кимларнинг ҳаққи бор?
Доллар ва евронинг янги миқдори эълон қилинди
“Каттаконлар”нинг компанияларини ошкор этган сайт асосчисига оид иш тугатилди
Туркияга кетаётганлар диққатига: айрим карантин чекловлари бекор қилинди