Кинопродюсер ўзбекистонлик стоматологни ўлдирди

Кинопродюсер ўзбекистонлик стоматологни ўлдирди

41 ёшли стоматолог Жамол Одилов Ўзбекистондан Москвага кўчиб ўтган, у 18 йил давомида бирор бир жиддий хатоларсиз мижозларининг тишларини даволаган.

Россиялик кинопродюсер бир кун олдин унга қўйилган тиш пломбаси туфайли жанжал чиқаради ва кутилмаганда шифокорнинг кўкрагига пичоқ санчади.

59 ёшли кинопродюсер Мурад Оганесян стоматология клиникасида уюштирган қонли ҳужумдан кейин бешинчи куни касалхонада жабрланувчининг жони узилди. Марҳум стоматолог Жамол Одилов эндигина 41 ёшда эди. Мурад Оганесян унинг доимий мижози бўлган.

Воқеа содир бўлгандан сўнг, айбдор қочиб кетган. Шифокор эса касалхонага ётқизилган.

– У комада касалхонага олиб келинганди. Тўрт кундан кейин унинг юраги тўхтади. У ҳушига келмай вафот этди, – деди ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба.

Жамол Одилов ушбу хусусий клиникада уч йилдан ортиқ стоматолог бўлиб ишлаган. У Тошкент тиббиёт академиясини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Марҳум оилали бўлган, фарзандлари бор.

Кинопродюсер Мурад Оганесян ҳибсга олинган. У ўз айбига иқрор бўлган ва қилмишини ўзини назорат қила олмагани билан изоҳланган. Унинг адвокатлари судга айбланувчида жиддий руҳий касаллик борлиги тўғрисида маълумотнома киритишган. Яқин орада у стационар психиатрик текширувдан ўтади.

×