Афғонистоннинг “Толибон”га бўйсунмаётган Панжшер вилоятида вазият барқарорлигича қолмоқда. Толиблар ҳозирча вилоятга кира олмади. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.
“Толибон Панжшерга илгари ҳам, ҳозир ҳам кира олмаган. Уларни Панжшер чегарасини кесиб ўтгани ҳақидаги барча хабарлар ёлғон. Вилоятда вазият тинч”, деган агентлик суҳбатдоши.
Aввалроқ, Aфғонистоннинг бир нечта оммавий ахборот воситалари толиблар кечқурун водийнинг шимоли-ғарбий кириш қисми орқали Панжшер шаҳрига боришга муваффақ бўлгани ҳақида маълумот тарқатишган.
Бундан ташқари, манбага кўра, толиблар Панжшердаги қаршилик ҳаракати лидери, бир пайтлар “Толибон”га қарши жанг қилган машҳур дала қўмондони Aҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли (1953-2001) Aҳмад Масъуд билан тинчлик тўғрисида келишувга эриша олмаган.
“Анас Ҳаққоний (“Толибон”нинг сиёсий офиси аъзоси) тинчлик сулҳига эришиш учун шу ерга келди, бироқ Аҳмад Масъуд толиблар таклифини рад қилди”, деган у.
Аввалроқ, "Толибон" Панжшер вилоятига юзлаб жангариларини юборгани ва қамал қилгани ҳақида хабар берилганди.
Панжшер — “Толибон”га бўйсунмаган ягона вилоят
Ушбу вилоят Афғонистонинг шарқида жойлашган бўлиб, у ерда тахминан 150 минг аҳоли яшайди. Қайд этиш керакки, вилоятнинг 98 фоиз аҳолиси этник тожиклардан ташкил топган. Панжшерда “Толибон”га қарши кучлар тўпланаётгани ҳам айтилмоқда ва ҳозирда ушбу провинция толибларга қаршилик кўрсатиш маркази бўлиши тахмин қилиняпти.
Бу ерда Афғонистоннинг бир қатор нуфузли сиёсий фигуралари жамланган: мамлакатнинг 1992-1996 йиллардаги Мудофаа вазири, машҳур “дала қўмондони” Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд, биринчи вице-президент Амруллоҳ Солиҳ, Маршал Aбдул-Рашид Дўстум ҳамда унинг ўғли Ёрмуҳаммад Дўстум. Панжшерда аллақачон "Шимолий альянс" байроғи кўтарилган.
"Толибон" ҳаракати Панжшер раҳбарларига таслим бўлишни таклиф қилди. Аммо бу таклиф тезда рад этилди.
20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ
2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди. Бу жараён жорий йилнинг 31 август куни якунланади.
Афғонистондаги давлат тўнтариши
Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда маҳсулотбай кооперация тизими йўлга қўйилади
Ўзбекистонда 2023 йил энг кўп қўйилган исмларни биласизми?
ЙТҲ оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон кубоги: "Навбаҳор" финалда!
Шуҳрат Ғаниев: "Албатта мен ҳар қандай жазога лойиқман" (видео)