Туркияда фирибгарлик мақсадида президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг овозини сохталаштириб, ундан фойдаланган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Hurriyet хабар берди.
Полиция маълумотига кўра, эркак сунъий интеллект ёрдамида овозни сохталаштирган. Шундан сўнг у GSМ линияларидан юқори лавозимли давлат амалдорлари ва тадбиркорларга қўнғироқ қила бошлаган. У абонентлар билан қандай келишувларга эришгани ҳақида хабар берилмаган.
Туркия миллий разведка ташкилоти гумондорни тезда аниқлаб, уни қўлга олган. Ҳодисадан кейин расмийлар бундай жиноятларга қарши кураш чораларини кучайтириши ҳақида баёнот берган.
Аввалроқ Буюк Британияда ўғил отасининг ҳисоб рақамидан 70 минг доллар ўғирлаш мақсадида банк ходими билан суҳбат чоғида онасининг овозини сохталаштирганди.
Тасодифий хабарлар
Тадбиркорнинг қарздорлигини камайтириш эвазига пул олган солиқчи ушланди
Хитойда безгак тарқалди. Бу Ўзбекистон учун хавфлими?
Шавкат Мирзиёев иштирокида Наврўз байрами шодиёнаси бошланди
Путиннинг суҳбатини олган Макрон хавотирли башорат қилди
Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ташкил этилади