Американинг «General Motors» (GM) компанияси Мичиганда электромобиллар ишлаб чиқаришга $3 млрд.дан зиёд сармоя киритиши ҳақида «The Wall Street Journal» хабар берди.
GM штатда электрокарлар ишлаб чиқариш учун иккита лойиҳа тайёрлаган. Биринчи лойиҳа доирасида GM Детройт яқинидаги Orion Assembly заводини қайта жиҳозлайди, бу ер электрда ҳаракатланувчи пикаплар ишлаб чиқарилувчи марказга айлантирилади.
Ленсингдаги йиғув корхонаси ёнида GM қўшма корхонаси ва «LG Energy Solutions» ҳамкорлигида батарея элементлари ишлаб чиқарувчи завод қурилади.
Ҳар икки лойиҳа $2 млрд.дан молиялаштириши кутилмоқда.
GM солиқ имтиёзлари ва қурилишга рухсат олиш учун маҳаллий ҳукумат билан музокаралар олиб боряпти.
Тасодифий хабарлар
Бельгияда Ўзбекистон фуқаросининг ҳаёти сақлаб қолинди
Тошкентдан Туркияга фоҳишалик учун кетаётган аёл тўхтатиб қолинди
Наманганда 62-халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади
Самарқандда 37 ёшли аёлни 1000 долларга сотмоқчи бўлган эркак қўлга олинди
Фарғонада уч нафар фуқаро алоқа компанияси офисига ҳужум уюштирди