Тошкентдан Туркияга алданиб, фоҳишалик учун кетаётган аёл тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган, ҳозирда Туркиянинг Измир шаҳрида яшовчи аёл Фарғона туманида истиқомат қилувчи, 1989 йилда туғилган аёл билан танишиб, уни Туркияда яхши даромад топишга ишонтириб, алдаган. У аёлни Измир шаҳрига боришга кўндириб, унга авиабилет ҳам юборган.
Қайд этилишича, мазкур шахс жабрланувчидан шаҳвоний мақсадларда фойдаланишни кўзлаган. Тошкент-Истанбул-Измир йўналиши бўйича учиши режалаштирилган аёл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан зарур процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 59 429 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизга етди
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароси Ҳиндистонда теракт уюштирмоқчи бўлгани айтилмоқда
Coca-Cola савдоси коррупция эҳтимоли сабаб тўхтатилиши мумкин
Вазият яна жиддийлашмоқда. Қатъий карантин қайтиши кутилмоқда
Россия армиясига ҳиндистонликлар ҳам ёллангани маълум бўлди