Жорий йилнинг 12 декабрь куни соат 03-20да Наманган туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Наманган туман Ғайрат МФЙ Беруний кўчаси 57-уйда чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.
Келиб тушган маълумотга асосан соат 03-24да Наманган шахар ва Наманган туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари воқеа жойга етиб борган ва соат 03-26да ёнғин жойи ўраб олинган.
Чақнаш оқибатида яшаш уйиниинг шифт ва том қисмидан 20 кв.метр жойи ҳамда қисман уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган ва хонадон эгаси, турмуш ўртоғи, 3 нафар фарзанди (2 нафар қиз ва 1 нафар ўғил) куйиб тан жароҳати олган.
Содир бўлган ёнғин Наманган шахар ва Наманган туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 03-34да ўчирилган.
Чақнаш сабаби; яшаш хонадонига тортиб келинган газ трубасини жўмраги носозлиги сабабли сизиб чиққан табиий газ хонага тўпланиши ҳамда уй эгасининг турмуш ўртоғи газ ҳидини сезмаган ҳолда электр чироғини ёқиши оқибатида содир бўлган.
Ҳозирда содир бўлган чақнаш юзасидан тегровга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Гулнора Каримованинг қизи илк бор севган йигитининг суратини кўрсатди
Мактаб ўқувчиларининг кузги таътили кунлари белгиланди
Путин билан мулоқотга тайёрман – Макрон
Республикамизда педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари янгитдан ташкил этилади
Илон Маск янги ижтимоий тармоқ яратиш ниятида экан