Туризимни ривожлантириш ва бўш бинолардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида 2-сектор ҳудудида ўтказилган хатловда Чортоқ туман, Тинчлик МФЙ ҳудудида жойлашган халқ тили билан айтганда “Толмозор” қабристони ва у ерда жойлашган эски масжид биноси 30 йилдан буён бўш ва қаровсиз ҳолатга келиб қолганлиги аниқланган.

Ушбу зиёратгоҳ тарихини тиклаш, зиёратчиларга шароит яратиш мақсадида ҳомийлик асосида 400,0 млн. сўмга яқин қурилиш – таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Маълумотларга кура, қабрдаги Сайид Низомиддин Гўё Муҳаммадхўжанинг 1500 йилларда яшаб, кам таъминланган ва эҳтиёжманд аҳоли қатламини ҳар томонлама қуллаб-қувватлаб келганлар.
Халқ эътироф этиб келган “Толмозор” ни тарихи тикланди.

Шунингдек, зиёратгоҳни обод қилиш билан бирга атрофдаги кўчаларни асфальтлаш ва замонавий лед кўча ёритиш чироқлари ўрнатилди, 1,1 км. сув тармоғи тўлиқ алмаштирилди, 9 дона сув тарқатиш қудуқлари янги ўрнатилди.
Тасодифий хабарлар
Andijondan xabarlar: shaharga muvaqqat hokim tayinlandi
Доллар нархи яна ўса бошлади
Наманганда 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Spark ағдарилиб кетди
Мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдорлар 736 млн сўм жаримага тортилди
Ўзбекистон аҳолиси жуда кучли иссиқдан огоҳлантирилди