Кеча, 10 декабрь куни Тошкент шаҳрида автобус ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Оқибатда жабрланувчи вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
ЙТҲ тахминан соат 18:40 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси Минор метроси қаршисида юз берган. Ҳайдовчиси 1990 йилда туғилган Т.Ж. бошқарувидаги давлат рақами 01 968 ХАА бўлган 72-сонли йўналишли автобус ҳаракатланаётган вақтида, йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда Т.У.ни уриб юборган.
Оқибатда пиёда олган жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишча, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Фазогир Солижон Шарипов: «Ўзга сайёраларда ҳаёт бор…» (интервью-монолог)
Ўзбекистонлик икки қизни Туркия давлатига фоҳишаликка мажбурлаганлар ушланди
Наманганда 2 нафар фуқарода коронавирус аниқланди
Наманганда ЙПХ инспектори қўлга тушди
Нигерияда қароқчилар 10 кишини ўлдириб кетди