Россия Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Эронга режадан ташқари ва мунтазам рейсларга COVID-19 туфайли киритилган чекловларни ўзаро асосда олиб ташламоқда. Бу ҳақда Федерация Ҳаво транспорти федерал агентлиги хабар берди.
“Россия Федерацияси ҳукуматининг 2022 йил 9 мартдаги қарорига мувофиқ, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Эронга COVID-19 тарқалишининг олдини олиш доирасида илгари киритилган режадан ташқари ва режали рейсларга чекловлари бекор қилинди”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Беларусь, Доминикан Республикаси, Миср (Қоҳира бундан мустасно), Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия, Финляндия, Чехия, Швейцария, Жанубий Корея ва Кубага парвозлар учун ковид чекловлари бутунлай олиб ташланган эди.
Қайд этилишича, бу давлатларга парвозлар эндиликда фақат ҳаво қатнови бўйича ҳукуматлараро келишувлар ва мамлакатлар авиация маъмурлари ўртасидаги алоҳида келишувлар қоидалари билан чекланади.
“Авиакомпаниялар мунтазам ва режадан ташқари парвозларни амалга оширишда Россия Федерацияси Бош давлат санитария врачининг “COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун изоляцияни таъминлаш тўғрисида”ги қарори қоидаларига риоя қилишлари шарт”, дея қўшимча қилмоқда Ҳаво транспорти федерал агентлиги.
Тасодифий хабарлар
“Наманган сув қурилиш инвест” ДУК манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани аниқланди
2022 йилда газ, “свет” ва сув учун тарифлар оширилади
Қайси вилоятда қанча одам уй карантинига олингани маълум бўлди
Қизларнинг фотошоп қилинган суратини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, улардан пул талаб қилган «ошиқлар» қамалди
Мигрант-таксичилар Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши мажбурий бўлади