Наманганнинг Янгиқўрғон туманидаги фермер хўжалиги раҳбари М. Х. жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Айтилишича, у фуқаро И.Т.нинг ишончига кириб, унга хўжаликнинг 10 гектар очиқ ер майдонида боғдорчилик ташкил этиш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 14 000 АҚШ доллари талаб қилган. Шундан 5000 АҚШ доллари ва 50,0 млн. сўмни олиб, пул олганлиги ҳақида тилхат ёзиб берган пайтда ашёвий далил билан ушланган.
Фермерга нисбатан фирибгарлик ва пора беришга суиқасд қилиш аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Қисқа муддатда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
Германия Россияга қарамликни камайтирмоқчи
“Yashil pasport bilan Green Card o‘ynash mumkin, ammo natija chiqqunicha bu pasport yaroqsiz bo‘lib qoladi”. AQSh konsulligi Green Card bo‘yicha savollarga javob berdi
САВОЛ: Ассалому алайкум! Мен узоқ қариндошимнинг автомобилидан ишончнома расмийлаштирмай текин фойдаланиш шартномаси тузган ҳолда фойдалансам бўладими? (Жавоб)
Ўзбекистонда қизлар мактабда миллий рўмол ва дўппида бўлишига рухсат берилди