Бугун, 28 июль куни таниқли бастакор Султонали Раҳматов узоқ давом этган оғир касалликдан сўнг 55 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маълум қилди.
Маълумот учун, Султонали Раҳматов 1970 йил 13 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Отаси Аҳмаджон Раҳматов ва онаси Олия Омонова кўп йиллар олдин дунёдан ўтишган. Султонали Раҳматов болалигидан мусиқага қизиққан ва “Республика ҳарбий ўғил болалар интернат санъат мактаби”ни битирган. Болалигидан машҳур композитор Пол Мариа, “Энигма“ гуруҳи мусиқаларини яхши кўриб эшитган ва улардан таъсирланган. 1987 йил Тошкент консерваторияси (ҳозирги Ўзбекистон давлат консерваторияси)га ўқишга киради. Уни оммага танитган “Ўзбекистон” мусиқаси 1994–2005 йиллар Ўзбекистон телеканалининг “Ассалом Ўзбекистон” ахборот-мусиқий дастурининг бошланиш мусиқаси сифатида ҳамда Ўзбекистондаги кўплаб байрам тантаналарида фойдаланилган.
Бастакор 1998 йилнинг январь ойида Театр ва рассомчилик (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият) институтида хонанда Нилуфар Саидова билан учрашади. У билан ижодий фаолият давомида турмуш қуришади, лекин маълум вақт ўтганидан кейин ажрашишади. Улар турмушлари мобайнида Фарина ва Сафина исмли икки қиз фарзанд кўрган.
Султонали Раҳматов 2010 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони билан тақдирланган. Унинг 8 фарзанди, икки невараси бор.
Султонали Раҳматовнинг илк яккахон концерти 2006 йил Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган ва унга 70 000 доллар маблағ кетган. Ўзбекистондаги илк концерти эса 2007 йилда Самарқанддаги Регистон майдонида бўлиб ўтган. 2010 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвонини олган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни тез аниқлайдиган восита сотиб олди
Наманган вилоятида ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланди
Ана холос! АҚШнинг космосда ҳам душмани бор экан
Ғузорда 42 ёшли эркак жасади топилди
Юк машинасидан топилган 39 жасад борасида янги маълумотлар аниқланди (видео)