Автомобилни бошқараётган пайтда эҳтиётсизликка йўл қўйиш кўнгилсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин. Мана шундай эҳтиётсизлик оқибатидаги йўл-транспорт ҳодисаси Наманган вилоятида рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 январь куни соат 10:30 ларда Наманган вилояти Наманган тумани “Навқирон” МФЙ ҳудудида 1999 йилда туғилган ҳайдовчи А.Р. Spark русумли автомобилни бошқараётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Тасодифий хабарлар
“Аэрофлот” самолёти бортида туғилган наманганлик чақалоққа чексиз “Аэрофлот Бонус” олтин картаси берилди
Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи 2021 йилда 28,4 млрд долларга етиши мумкин. Молия вазирлиги буни хавфсиз даражада деб ҳисобламоқда
Бухорода 18 ёшли қизни фоҳишаликка мажбурлаганлар қўлга тушди
Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга бағишланди
Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди