Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев афв тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Унга кўра, ҳибсдаги 182 нафар маҳбус озодликка чиқарилади. Бу ҳақда Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан йўллаган байрам табригида айтилган.
Президент фармони ҳали матбуотда эълон қилинганича йўқ.
“Халқимизга хос кечиримлилик, бағрикенглик ва олижаноблик тамойилларига амал қилган ҳолда, билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларга нисбатан афв институти мунтазам қўлланмоқда. Шу борадаги ишларимизнинг давоми сифатида Конституция куни арафасида яна бир фармонга имзо чекдим. Унга кўра, шу тоифага мансуб 182 нафар шахс муддатидан олдин озод қилиниб, эркин ҳаётга қайтарилмоқда”, дейди давлат раҳбари.
Президент келтирган маълумотларга кўра, бу йил 4 мингдан ортиқ шахс суд залидан озод қилиниб, 8 мингга яқин фуқарога нисбатан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган, 859 нафар шахс оқланган.
Тасодифий хабарлар
Ислом ва мусулмонлар борасида Мирзиёев Каримовдан кескин фарқ қилади – сиёсатшунос
Тошкентда ўқитувчи аёлни ҳақорат қилиб, тазйиқ ўтказиб, ишдан бўшатган раҳбар жазоланди
Россияда полиция ходимларига хорижликларни депортация қилиш ҳуқуқини берувчи қонун тасдиқланди
Президент Андижондаги Бош жоме масжидининг янги биносини очиб берди
Наманганда аҳоли орасида коронавирус билан касалланиш сони яна ошди