UFC енгил вазн тоифасида Жаҳон Чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов «Қора пантера 2» фильмида суратга тушиши мумкин.
"Дарё"нинг хабар қилишича, 31 ёшли россияликнинг голивуддаги дўстлари унга Marvel студиясининг навбатдаги фильмида эпизод рол ижро этишни таклиф қилган. Ҳабиб бунга қандай жавоб бергани номаълум.
«Қора пантера 2» фильми қачон экранларга чиқиши маълум эмас, тахминларга кўра фильм 2022 йилнинг баҳорида прокатга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов 2020 йилнинг 18 апрелида Тони Фергюсонга қарши жанг олиб боради. У айни дамда Сан-Францискода шуғулланмоқда.
Тасодифий хабарлар
Умримда ҳеч қачон ичмаганман – Трамп
UEFAʼга исён дея қаралган лига раҳбариятида ўзгариш бўлди
АДОЛАТ БОР ЭКАН-КУ
Афғонистонда «Толибон» ва қаршилик кучлари ўртасида жанглар бўлмоқда
Коронавирусдан вафот этганлар 90 нафарга етди