АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) аҳоли жон бошига спиртли ичимликлар истеъмоли бўйича дунё мамлакатлари рейтингини эълон қилди. Рўйхат ташкилот сайтида чоп этилди.
Рейтингни тузишда дунёнинг 189 та давлатида 2019 йилдаги алкоголли ичимликлар истеъмоли бўйича маълумотлар таҳлил қилинган. МРБ спиртли ичимликлар савдоси чекланган исломий давлатлар — Сомали, Саудия Арабистони, Мавритания, Қувайт ва Бангладешни алкоголдан холи деб ҳисоблаган.
Ўзбекистон эса алкоголь истеъмоли бўйича 189 та мамлакат ичида 124-ўринда қайд этилган. Бунда аҳоли жон бошига йилига ўртача 2,45 литр алкоголь тўғри келади.
Биринчи ўринни эса Кук ороллари эгаллаган. Бу ерда аҳоли жон бошига йилига ўртача 12,97 литр алкоголь ичилади. Дастлабки ўнликка Латвия (12,90 литр), Чехия (12,73 литр), Литва (11,93 литр), Австрия (11,90 литр), Антигуа ва Барбуда (11,88 литр) Эстония (11,65 литр), Франция (11,44 литр), Болгария (11,18 литр) Словения (11,05 литр) давлатлари кирган.
Шунингдек, АҚШ аҳолиси йилига ўртача 8,93 литр алкоголь истеъмол қилиш даражаси билан 35-ўринни эгаллаган, Россияда эса бу кўрсаткич 7,29 литрга тенг (56-ўрин).
Рейтингда Қозоғистон 3,73 литр алкоголь истеъмоли билан 100-ўрин, Беларусь 18-ўрин (10,57 литр), Қирғизистонда 96-ўрин (4,02 литр), Озарбойжон 142-ўрин (1,38 литр), Тожикистон 156-ўрин (0,85 литр), Туркманистон 117-ўрин (2,88 литр)да қайд этилган.
Тасодифий хабарлар
Асака ва Фарғона туманлари ҳокимлари лавозимларидан озод этилди
Жиззахлик эркак бир гуруҳ одамни ўққа тутди
ИИВ ЙҲХББ изоҳ берди: Кундузи «фара»ларни ёқиб юриш тартиби фақат автоматик ёритгувчи автомобиллар учун
Толибон қаршилигига қарамай, афғонистонлик спортчи аёл илк марта паралимпиадада қатнашмоқда
Мирзиёев ишсиз юрган 92 минг битирувчини ишга жойлаштириш йўлини айтди