ЎзА Ўзбекистондаги шифокор ва ҳамшираларнинг ойлик маошлари ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, олий тоифали тиббий бригада ҳамширасининг ўртача маоши 2,5 миллион сўм, устамалар билан 5 миллион сўм. Олий тоифали операция ҳамширасининг ўртача ойлик иш ҳақи эса 3 миллион сўм, устамалар билан 6,7 миллион сўм.
Олийгоҳни янги битирган салоҳиятли оилавий шифокор иш ҳақи 2,7 миллион сўм, устамалар билан 5,4 миллион сўм. Илмий даражаси бўлганда 6,2 миллион сўм, янги иш бошлагани учун қўшимчаси билан эса 7,2 миллион сўмни ташкил этади.
Агар ушбу даражадаги шифокор олис ва чекка ҳудудларга бориб ишласа 9,2 миллион сўм олади.
Олий тоифали жарроҳ шифокорнинг ўртача маоши 4,7 миллион сўм. Юқори технологияли операциялар амалга оширганда 5,9 миллион сўм, устамалар билан 9,4 миллион сўм, илмий даражаси бўлса 12,3 миллион сўм маош олади.
Оилавий шифокорлик пунктида ишловчи олий тоифали шифокор ўртача 4,9 миллион сўм маош олади. Устамалар билан 9,8 миллион сўм, илмий даражаси бўлса 12,7 миллион сўм олади.
Агар ушбу даражадаги шифокор олис ва чекка ҳудудларга бориб ишласа 14,7 миллион сўм олади.
Тасодифий хабарлар
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ 398 млн сўмга Trailblazer сотиб олгани маълум бўлди
Ўзбекистонда қанча абитуриент ўқишга ҳужжат топширди?
«Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
Тошкентда ўқувчи мактабга автомат ва 1188 та ўқ олиб келди. Пойтахтда жиноятчилик ортгани айтилмоқда
Фуқаро ҳамширани калтаклади