2021 йил 7 декабрь куни соат 03:57да Денов шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли «Инденим» савдо мажмуаси биносида чақнаш содир бўлган. Чақнаш натижасида савдо мажмуаси биноси деворлари қулаб тушган.
ФВВ хабар беришича, ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 04:02 воқеа жойига етиб бориб, чақнаш натижасида содир бўлган ёнғинни соат 04:25 да ўчирган.
Дастлабки маълумотларга кўра, чақнаш натижасида 9 нафар фуқаро тан жароҳати олган бўлиб, улар шаҳар шифохонасига ётқизилган.
Ҳодиса жойига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилган.
Ҳукумат комиссияси таркибига ИИВ, ФВВ, Миллий Гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари киритилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Вагон устида селфи қилмоқчи бўлган болаларни ток урди
Ўзбекистон БААда ишлаш учун 1 миллионга яқин одам юборишни режалаштирмоқда
200 кВтгача бўлган меъёр миқдори оширилишига асос йўқ — Энергетика вазирлиги
"Ҳижоби ечтирилган аёл": Чирчиқда аёл терроризм таъсирига тушиб қолганлиги маълум бўлди
АДОЛАТ БОР ЭКАН-КУ