Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 28 июль куни эркак синфдошининг тўйида собиқ хотинини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 14:30 атрофида туманда 34 ёшли фуқаронинг уйида ўтказилган тўйда содир бўлган. Аниқланишича, тўйда 34 ёшли эркак собиқ хотини билан тортишган. Эркак кўчага чиқиб, ошхона пичоғи билан собиқ турмуш ўртоғининг кўкрак қафаси чап томон олд юзасига икки маротаба ва бел соҳасига икки маротаба урган вақтида синфдошлари уни ажратган. Ҳодиса оқибатида аёл тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддалари (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро процессуал тартибда ушланган.
Тасодифий хабарлар
2021 йилнинг "биринчи аварияси" юзасидан расмий маълумот берилди
Тириклай кўмиб юборилган одамни тўрт кундан сўнг ковлаб олишди (видео)
Apple компаниясининг энг кучли компьютери рекорд ўрнатди
297 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган спорт озуқалари ноқонуний сақланаётганлиги фош этилди
WP: Марказий Осиё Россиядан ўрнак олиб, ижтимоий тармоқларни “бўғмоқчи”