Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида вагон устида селфига тушмоқчи бўлган икки болани электр токи урди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат туманнинг “Жоме” бозори яқинидаги “Чуқурсой” темирйўл станциясида содир бўлган.
Келтирилган маълумотларга кўра, ердан 1 метр баландликка кўтарилган бола катта кучланишдаги ток сабаб куйгандан кейин вагон четидаги зинага осилиб қолган.
Воқеа жойига чақирилган тез ёрдам машинаси дастлаб болаларга биринчи ёрдам кўрсатган. Шундан кейин болалар республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб кетилган. Билдирилишича, болаларнинг бири 12, яна бири 13 ёшда бўлган. Уларда умумий ҳисобда 50 фоиз куйиш жароҳати аниқланган.
Тасодифий хабарлар
ДХХ Наманганда “жиҳодчилар” гуруҳи фаолиятига чек қўйди
Диққат! Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келмоқда
Қашқадарё электр орқали кўп миқдорда балиқ овлаган овчилар ушланди
Бу илк ҳолат — Kоронавирус инфекциясини қайта юқтирган беморлар орасида биринчи ўлим ҳолати қайд этилди.
Президент ер участкаларини хусусийлаштиришга оид қонунни имзолади