Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги видеомулоқот 7 декабр куни бўлиб ўтади, деди Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков.
«Кечки пайт. Президентларнинг ўзлари ҳал қилади», – дея қўшимча қилди у учрашув қайси вақтга мўлжаллангани ва қанча давом этиши ҳақидаги саволга жавоб бераркан.
Қайд этилишича, президентлар икки томонлама муносабатларни муҳокама қиладилар ва кун тартибидаги долзарб масалаларга: Афғонистон, Эрон, Ливия ва Украинадаги вазиятга тўхталишлари мумкин.
Бундан ташқари, улар пандемия, иқлим ўзгаришига қарши кураш ва нефт бозори муаммолари ҳақида гаплашишлари кутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганда юк автомобили ағдарилиб кетди
Эрон иккита сунъий йўлдошини учиришга тайёрланмоқда
“Қамчиқ” довони ёпилди. Фуқароларни эвакуация қилиш учун махсус поезд рейслари йўлга қўйилди
Энди коммунизмни тарғиб қилганлар 5 йилга қамалади. Чехияда!
Наманганда «Аломат иш» қилган ИИБ ЖҚБ ходимлари қамалди