Чехияда коммунистик мафкурани тарғиб қилиш тақиқланиши мумкин бўлган ҳаракатлар рўйхатига киритилди. Мамлакат Жиноят кодексига киритилган тегишли ўзгартиришларни кеча, 17 июль куни Президент Петр Павел имзолади. Бу ҳақда “Euractiv” нашри хабар бермоқда.
Янги нормаларга кўра, коммунизм амалда нацизмга тенглаштирилмоқда ва уни тарғиб қилганлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Бу инсон ҳуқуқ ва эркинликларини бостиришга ёки ирқий, этник, миллий, диний ёки синфий нафрат уйғотишга очиқча йўналтирилган нацистик, коммунистик ёки бошқа ҳаракатларни “яратувчи, қўллаб-қувватловчи ёки тарғиб қилувчилар”га нисбатан қўлланади.
Мазкур тузатмалар Чехиянинг тоталитар режимларни ўрганиш институти каби илмий муассасалари ташаббуси билан ишлаб чиқилган. Улар мамлакатда “ҳуқуқий номутаносиблик”ни тузатиш заруриятини таъкидлаган.
Ушбу қонун қабул қилиниши фонида Чехия ва Моравия Коммунистик партияси ҳукуматнинг бу чораларини қоралади.
“Бу – Чехия ва Моравия Коммунистик партиясини қонун доирасидан чиқариш ва амалдаги режим танқидчиларини қўрқитишга қаратилган навбатдаги муваффақиятсиз уриниш”, дея баёнот берган коммунистлар.
Партия ҳозирда Чехия парламентида вакилликка эга эмас, бироқ сўнгги сўровларга кўра, у таркибида бўлган “Етарли” (Чватит) альянси октябрь ойидаги сайловларда 5 фоиз овоз олиши мумкин. Янги тузатмалар партия фаолиятига қандай таъсир қилиши ҳозирча номаълум.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 722 миллион сўмга сотилди
Маст ҳолатда машина ҳайдаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
Ҳафта бошида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Макгрегор 40 сонияда “Instagram қироли”ни “қамбағал”га айлантирди
Россиялик губернатор мигрантлардан тўлиқ воз кечмоқчи эканини айтди