Бир кунда 1638 фуқарода янги инфекция ҳолати қайд этилди.
Хитой соғлиқни сақлаш қўмитасининг маълумотларига кўра, Хубэй провинциясида янги турдаги коронавирусдан вафот этганлар сони 1068 кишига етди. Баёнотда айтилишича, Хубэйда касалликни юқтирганлар сони 33 366 нафарни ташкил этгани ва улардан 2639 нафар бемор шифохонадан тузалиб чиққан. Маълум бўлишича, провинцияда бир кунда 1638 фуқарода янги инфекция ҳолати қайд этилди, улардан 1110 нафари коронавирус тарқалишининг эпицентри бўлган Ухан шаҳрида. Маълумот учун, 2019 йилнинг 31 декабр куни Хитой маъмурлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) мамлакатнинг марказий қисми Хубэй провинциясининг Ухан шаҳрида номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар - бу 2019-nCoV коронавирус. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг Хитойда тарқалган янги турига расмий ном берди: бу COVID-2019.
manba: effect.uz
Тасодифий хабарлар
Бир қатор мансабдор шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Россияда энг кўп сотиладиган автомобиль қайси?
Наманганда мажбурий ижро вақтида ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлган аёл воқеаси бўйича жиноят иши қўзғатилди
Турк сериаллари юлдузи вафот этди
Ғарб энди Украина Қуролли Кучларининг йўқотишларини яшира олмайди