Бугун, 3 декабрь куни Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессия депутатларнинг ташаббуси билан чақирилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Унда битта масала, туман Кенгашининг 30-“Уйшун” сайлов округидан сайланган депутат Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш масаласи кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши “Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия” раиси Дилором Зулёрованинг ахбороти эшитилди.
Комиссия раисининг ахбороти ва депутатларнинг қўшимча таклиф, фикр-мулоҳазаларини инобатга олиб, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига асосан, Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарорни сессияда қатнашган 24 нафар депутатдан 23 нафари ёқлаб овоз беришган.
Шу тариқа сессия ишида Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Тасодифий хабарлар
Саудия Арабистони ҳаж пайтида рухсатсиз Маккага келганларни жаримага тортади
Россия ҳарбий кучлари чегара орқали ҳужумни бошлади – Украина
Чироқчида одамни уриб ўлдирган милиция ходимлари устидан суд бўлиб ўтди
Business Insider: Eng yaxshi smartfonlar reytingi
Яна бир тоифа кишиларга ўқишга кириш учун имтиёз берилади