Бугун, 5 июль куни Озарбайжон пойтахти Бакуда Қўшилмаслик Ҳаракати Мувофиқлаштирувчи бюросининг вазирлар йиғилишида бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Day.az” хабар берди.
“Қўшилмаслик ҳаракати: юзага келаётган муаммоларга қарши туришда бирдам ва мустаҳкам” мавзусидаги йиғилишда 93 давлат ва 11 та халқаро ташкилот делегациялари қатнашган.
Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов Қўшилмаслик ҳаракати мувофиқлаштирувчи бюроси вазирлари йиғилиши иштирокчиларини қутлаб, тадбирни очиқ деб эълон қилган. Дастлаб, 2019 йилдан ҳозиргача вафот этган Қўшилмаслик Ҳаракатига аъзо мамлакатлар раҳбарлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақланган.
Вазир Байрамовнинг айтишича, Кампала саммитига тайёргарлик доирасидаги вазирлар йиғилиши 2019 йилда Бакуда бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракати саммитидан кейин эришилган ютуқларни кўриб чиқиш имкониятини яратган.
“Биз турли чақириқлар бўйича ягона позиция ва қарашларни билдириш имкониятига эга бўламиз”, деган Озорбайжон ТИВ раҳбари.
Тадбирда Озарбайжон Президенти, Қўшилмаслик ҳаракати раиси Илҳом Алиев ҳам сўз олган.
Шунингдек, мазкур йиғилишда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳам қатнашган. Саидов йиғилишдан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Ўзбекистоннинг 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракати раислигига номзодини қўллаб-қувватлагани учун барча аъзоларга миннатдорлик билдирган.
Қўшилмаслик ҳаракати 120 та давлатни бирлаштирган бўлиб, унда 17 та давлат ва 10 та халқаро ташкилот кузатувчи мақомига эга. Ҳаракатнинг 2019 йил 25-26 октябрь кунлари Баку шаҳрида бўлиб ўтган саммитидан сўнг, Озарбайжон 2019-2022 йилларда унга раисликни қабул қилди. Кейинчалик мамлакат раислиги яна бир йилга узайтирилди. Ўзбекистон ҳам ушбу ташкилотга аъзо бўлган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон жанубидаги тоғли ҳудудларда қор ёғиши кузатилди
Президент Ашхободга боради
Мактабларда ўқиш қай шаклда бўлиши маълум қилинди
Янги ўқув йили учун дарсликлар ижараси нархи эълон қилинди
Олимпиада сиёсий манипуляция саҳнаси эмас – Хитой бойкотчиларга жавоб қайтарди