Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн бешинчи саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир кун тартибига мувофиқ, ташкилот доирасидаги кўп томонлама шерикликни янада кенгайтириш, энг аввало савдо муносабатларини ривожлантириш, минтақанинг транзит салоҳиятини ошириш, «яшил» иқтисодиётни илгари суриш ва инновацияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилади. Саммитнинг якуний ҳужжатини қабул қилиш кўзда тутилган.
Туркманистонга ташриф дастури доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) минтақавий кўп томонлама тузилма бўлиб, минтақа мамлакатлари ўртасидаги яқин савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида 1985 йилда ташкил этилган.
Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Мамлакатимиз ИҲТга 1992 йилда қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 4-5 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлганди.
Тасодифий хабарлар
Энди ОАВлар давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказилади
Россияда бошига челак ташлаб юборилган ўзбекистонлик мигрант вафот этди
Депутатлар ва Ўзавтомоторс ишида янги ўйинчи: Алишер Қодиров ЎзЛиДеПни айбдор сифатида кўряпти
Наманганда қарздор фуқаро МИБ ходимини пичоқлади
"МИБ жаримани 15 кун ичида тўлашим кераклигини айтяпти. Карантинда шу тўғрими?"