Хабарингиз бор, яқинда Қарши шаҳар давлат хизматлари маркази биносидан тасвирга олинган видео тарқалди. Видеодаги ҳолат – иш вақтида ходимлар компьютер ўйинлари билан банд бўлгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Блогер Отабек Артиков масъулларга Counter-Strike ўйини ДХА компьютерларига қандай кириб қолгани бўйича савол берди.
“Бизнинг олдимизга 2021 йил 1 январга қадар ФҲДЁ архивини рақамлаштиришни якунлаш вазифаси қўйилган. Компьютер жиҳозлари етиб келгунга қадар, ўзаро келишув билан халқ таълими соҳасидаги компьютерларни олиб келганмиз. У бизларни компьютерлар эмас. 4 ой олик шартнома билан вақтинча фойдаланишга олганмиз. Бизда ахборот тизими бор ва хавфсизлик таъминланган“,- дейди Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи Баҳодир Маҳматқулов.
“Бу ҳолат бўйича биз суриштирув ва текширув ўтказганмиз. Ўзимизни ҳолатга муносабатимизни билдирганмиз. Тўғри савол қўйдингиз. Мен нимага ҳудудий бошқарма олдин жавоб берсин деганим, бевосита булар шуни устида турган ва ичига кирганлиги учун. Шу компьютер воситаларини олиб, ишга туширишгача бўлган вақт оралиғида бошқа компьютерлар ишлатиб турилган пайтда бу воқеа бўлган“,- дейди Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев.
Агентлик директори ва ҳудудий бошқарма бошлиғининг берган маълумотларига таянадиган бўлсак, компьютер ўйинлари видеотасвири давлат хизматлари марказига вақтинча Халқ таълими бошқармасидан олиб келинган компьютерлардан олинган.
Тасодифий хабарлар
Фарғонадан Волгоградга мунтазам қатновлар йўлга қўйилди
Коронавирус неча градусда батамом йўқ бўлиши маълум бўлди
Ўзбекистонда яна бир ҳоким пневмониядан вафот этди
АҚШ олимлари коронавирусни тўлиқ блоклаб, организмни ундан 4 кунда халос этувчи антитанани аниқладилар
Ўзбекистонда «Хизб ут-Тахрир» аъзолари фаолиятига чек қуйилди