Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларини якунлади. Ушбу йиғин доирасида чарм қўлқоп усталари жисмоний ва тактик машғулотлардан ташқари спарринг жангларида ҳам иштирок этишди.
Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти спортчиларимизнинг жаҳон чемпионати баҳсларида муносиб иштирок этишини таъминлаш мақсадида тайёргарликнинг сўнгги босқичини айнан мусобақалар ўтказиладиган Екатеринбург шаҳрида ташкил этди. Бу ғоя шубҳасиз терма жамоамизнинг мослашув жараёни учун ижобий таъсир қилади.
Бугун, 8 сентябрда Екатеринбургда бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Ушбу нуфузли мусобақада юртдошларимиз совринли ўринлар учун энг асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.
Қайд этиш лозимки, ҳозирда Марат Қурбонов бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штабидан ташқари боксчиларимизнинг шахсий мураббийлари ҳам Екатеринбургда бўлиб турибди.
Бокс бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этади:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразиз Мирзахалилов
-63 кг: Элнур Абдураимов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
-91 кг: Санжар Турсунов
+91 кг: Баҳодир Жалолов
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Шаҳрам Ғиёсов 69 кг вазнда олтин медални қўлга киритган эди.
Тасодифий хабарлар
USAID COVID-19 га қарши кураш учун Ўзбекистонга 2,5 млн доллар ажратди
Боксчиларимиз "Президент кубоги"да 7 та бронза медалини қўлга киритишди
Шавкат Мирзиёев: «Дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб боряпти»
Прокуратура болани урган тарбиячи иши бўйича текширув бошлади
Қирғизистонда диний партияларни тақиқлаш таклиф қилинмоқда