АҚШ денгиз пиёдалари корпусининг ўн мингга яқин ҳарбий хизматчиси коронавирусга қарши эмлашдан бош тортгани учун хизматдан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар берди.
Қайд этилишича, денгиз пиёдалари орасида эмлаш даражаси 94 фоизни ташкил этади, бироқ бу рақам АҚШ армиясидаги энг паст кўрсаткичлардан биридир. Масалан, Қуруқликдаги қўшинларда аскарларнинг 95 фоизи CОВИД вакцинасининг камида битта дозасини, денгиз флотида - 99,7 фоизи олди.
Газетанинг ёзишича, иммунизация билан боғлиқ вазият корпус раҳбариятини хавотирга солмоқда, чунки ҳар доим энг қаттиқ тартиб-интизомга эга бўлган денгиз пиёдалари буйруққа бўйсунмасликка қарор қилган.
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари вазири Карлос дел Торо нашрга маълум қилишича, эмлашдан бош тортишнинг ҳар бир ҳолати алоҳида кўриб чиқилади, коронавирусга қарши эмлаш муддати тугайдиган куни ҳеч ким ҳарбийларни ишдан бўшатмайди.
Тасодифий хабарлар
Бугундан айрим мактабларда анъанавий ўқиш бошланди
Тошкентдаги қурилиш майдонидан артиллерия снаряди топилди
Россия Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича ўз шартини айтди
Наманганда ҳам ФВБ бошлиғи 160 минг доллар пора олган вақтида ушланди (видео)
Карантин: Тошкентга кириб-чиқишга кимларга рухсат берилиши ҳақида аниқ маълумот берилди