7 сентябрдан 329 та мактаб фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига таяниб ЎзА (@uzauz) мухбири хабар бермоқда.
Мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарор Санитария-эпидемиология ва осойишталик марказининг хулосаси асосида маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари томонидан қабул қилинади.
Янги 2020/2021 ўқув йили расман 14 сентябрдан бошланади.
Маълумот учун, Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровномада 5 миллион 500 минг ота-онадан 76 фоизи таълим жараёнини мактабга қатнаган ҳолда, яъни анъанавий шаклда олиб бориш тарафдори бўлган, 24 фоизи эса масофавий шаклда – теледарслар орқали давом эттиришни маъқул кўрган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобил импорт қилган?
Ўзбекистонда суғуртасиз автомобилларни жарима майдонига қўйиш, бекор қилиниши мумкин
АОКАга янги раҳбар тайинланди
Намангандаги Норин дарёсида чўкиб кетгани тахмин қилинаётган 8-синф ўқувчисининг жасади қидирилмоқда
Келаси йилдан Telegram реклама-монетизация қилишни бошлайди