Россия қурилиш объектларида мигрантлар сони икки баробар камайди - Сергей Собянин

Россия қурилиш объектларида мигрантлар сони икки баробар камайди - Сергей Собянин

Москвадаги қурилиш объектларида меҳнат қилаётган муҳожирлар сони икки баробардан кўпроққа камайди. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин «Россия-1» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

«Биз узоқ вақтдан бери асосий шаҳар лойиҳаларидан мигрантларни босқичма-босқич чиқариш ва алмаштириш дастури устида ишлаяпмиз. Чунки бизнинг россиялик мутахассисларимиз, москваликлар ёки бошқа минтақалардан келганлар доимий равишда шу соҳаларда ишлайдиган одамлардир. Бу бошқа малака даражаси ҳамдир», деди Собянин. 

Унинг қўшимча қилишича, пандемия даврида миграция оқимининг пасайиши қайд этилган.

«Бошқа томондан, Москвада қурилиш ҳажми 2016 йилга нисбатан деярли икки баравар ошди. Москвадаги қурилиш объектларида, шаҳар буюртмаси доирасида, мигрантлар сони икки баробардан кўпроққа камайди», деди мэр. 

Аввалроқ, Сергей Собянин реновация дастури бўйича қурилиш объектларида муҳожирлар сонини камайтириш ва бу ишга бошқа минтақаларда яшовчи россияликларни фаолроқ жалб қилишни бошлаш ҳақида кўрсатма берган эди. Бундан ташқари, иш ҳақини ошириш ва меҳнат қилиш учун шароит яратиш зарурлиги таъкидланган.

×