Тошкент вилоят прокуратураси, вилоят ДХХ бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорликда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси Ўртачирчиқ тумани филиали мутахассиси фуқаронинг номига Ўртачирчиқ тумани ҳудудида жойлашган уй ва унга туташ бўлган ерларни расмийлаштириб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини талаб этиб, 1000 долларини олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат бўйича тўпланган материаллар асосида кадастр ходимига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда тергов-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
АОКАда тадбир вақтида «свет» ўчди
Қашқадарёда солиқчилар 122 млн сўмни чўнтагига урди
Путин ишлаш рухсатномаси бўлмаган мигрантларга тирикчилик қилиш ҳуқуқини берди
Эрон ракета арсеналини қайта тиклади
ChatGPT билан шахсий суҳбатлар судда далил бўлиши мумкин – OpenAI раҳбари