Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Арнасой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «A.» МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагич трубкасига муҳр ўрнатмасдан газ сарфини нолга тушириб фойдаланиб келганликлари натижасида, «Арнасой тумангаз» газ филиали манфаатларига 459,6 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда қамалганлар сони 22 фоизга ошди
Қўлига пистолет олиб, “гоп-стоп”га чиққан учовлон қўлга олинди
Наманганда 6 яшар бола ЙТҲ қурбони бўлди
Ўзбекистонликлар ҳаётида 1 июлдан нималар ўзгарди?
Косонсойда ўқитувчисига қўл кўтарган ўқувчининг ота-онасига чора кўрилди