Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг февраль ойида Россия Федерациясига ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳом Неъматов РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Қайд этилишича, Президентнинг ташрифи 5 февраль кунига мўлжалланмоқда.
“Биз бунга тайёргарлик кўрмоқдамиз: Россия томони ҳам, Ўзбекистон томони ҳам тайёрланмоқда. Шахсан Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга катта аҳамият беради.
Бизда айланманинг мисли кўрилмаган ўсиши бор. Ўзбекистон ва Россия Президентлар ўртасидаги сиёсий мулоқот мустаҳкамланмоқда”, деган Илҳом Неъматов.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Иккинчи Жаҳон уруши якунланганининг 75 йиллиги муносабати билан 2020 йил май ойида бўлиб ўтадиган маросимга таклиф этган эди.
Qalampir.uz Tahririyati
Тасодифий хабарлар
АҚШда Трамп тарафдорлари Конгрессга ҳужум қилиб тартибсизликлар уюштирди, тўрт киши ҳалок бўлди
8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди. Томонларнинг вояга етмаганлиги сабаб “иш” ёпиб юборилган (видео)
Аёл кишидан ёзишмаларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган шахс қўлга олинди
Наманганда давлат хизматлари маркази ходими 1000 доллар олганда ушланди - манба
Телеграмда “Жиҳодчилар” оқими фаол аъзосининг маърузаларини тарқатган қўқонлик йигитга жазо тайинланди