Олимлар коронавирус инфекциясини юқтирган инсонларнинг тана аъзолари ўнлаб ёшгача «қариши» мумкинлигидан огоҳлантиришди, деб ёзмоқда «The New York Times».
Ўтказилган тадқиқотда коронавирусни юқтириб омон қолган 89 минг киши ҳамда бу вирусга ҳали йўлиқмаган 1,6 миллион киши қатнашган.
Мутахассисларга кўра, 30-40 ёшлардаги соғлом одамларда буйрак функциясини йўқотиш йилига 1 фоизни ташкил этади. Оғир инфекциялар эса ушбу аъзога кучлироқ, ҳатто тиклаб бўлмас шикаст етказиши ёки сурункали хасталикларга олиб келиши мумкин.
«Янги тадқиқотлар коронавирусни бошдан ўтказиб омон қолган 4757 нафар кишида буйраклар функцияси йўқотилиши йилига 30 фоизни ташкил этишини кўрсатди. Бу ушбу аъзонинг 30 йилга қаришига баробар», — деди мазкур тадқиқот муаллифларидан бири Зиёд ал-Али.
Олимлар аниқлик киритишларича, кузатувдаги беморлар ўртача 68 ёшли оқ танли эркаклар бўлган.
COVID-19 нега айнан буйракларга кўпроқ шикаст етказади — шифокорларга буниси қоронғу. Тахмин қилишларича, бу аъзо организмдаги турли яллиғланиш жараёнларига ёки бўлмаса иммун тизими фаоллашувига ўта сезувчан. Бундан ташқари, қоннинг ивувчанлигидаги муаммолар ҳам буйраклар функциясини бузиши мумкин, дея хулоса ясашди мутахассислар.
Тасодифий хабарлар
2 ёшли ўғлини 2500 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди
Ўзбекистонда ҳавонинг сезиларли совиши кутилмоқда
Сергелидаги фожиада вафот этган боланинг оиласига давлат ёрдам берадими?
Москвада бўрондан огоҳлантириш эълон қилинди
Депутат: “Мен суянган қонунларнинг аҳволини кўриб очиқчасига қўрқишни бошладим”