Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент ва Наманган вилоятларида 3,4 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Тадбирда фуқаролар Д.А. ва У.Б. “Беш тут” МФЙ ҳудудидаги дала ҳовлида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Янгиқўрғон тумани бўлими ва “Ўзенергоинспексия”нинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Х. “Юқори Қораянтоқ” МФЙ ҳудудидаги боғида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 1,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Миллиардер Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Намангандаги 5 минг оилага 12,5 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатди
Президент транспорт бўйича қонунга имзо чекди
Наманганда шифокор фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди: унга қандай ҳукм ўқилди?
Қирғизистон Республикаси Президенти ўз уйини муҳтож оилаларга берди
«Менга таъсир қилмайди, менга тегишли эмас экан, деганлар хато қилади». Президент коронавирусга қарши огоҳликка чақирди