Россия президенти Владимир Путин Украина урушини 2024 йилги AҚШ президентлик сайловларида Доналд Трамп ғалаба қилгунга қадар чўзмоқчи. Бу ҳақда CNN телеканали маълумот берди.
Путин Доналд Трамп бу сайловда ғалаба қозонишига умид қилмоқда ёки Украинага ёрдам беришда у қадар фаол бўлмаган бошқа республикачи ютишини мўлжалламоқда. Бу Россиянинг музокаралардаги потенциал позициясининг мустаҳкамланишига олиб келади. Россия Ғарб ёрдами камайган вақтда Украинага босим қилиш ниятида, дейилади маълумотда.
«Путин Трамп унга ёрдам беришини билади. Украиналиклар ва европалик ҳамкорларимиз ҳам буни билишади», дейди CNN манбаларидан бири.
Исмини ошкор этмаган европалик дипломатнинг айтишича, Украинадаги урушни AҚШдаги сайловларгача олиб бориш Путиннинг асосий режасидир.
Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп ўзига нисбатан янги жиноий айбловлар қўйилганига қарамай, 2024 йилги президентлик сайловларида Республикачилар партиясининг фаворити ҳисобланади.
Унинг партиядаги рақиби, Нью-Жерси штатининг собиқ губернатори Крис Кристи бугун Украинага ташриф буюрди ва AҚШнинг Украинага ёрдами аввалгидек қолиши кераклигини айтган.
Тасодифий хабарлар
Депутат: “Мактаблар очилишини Маҳаллий кенгашлар ҳал қилади деб кимни алдаяпсиз, жаноб вазир?”
Ўзбекистонлик дзюдочи Элбек Абдуллаев 4 йилга дисквалификация қилинди
Хитойда робот от яратилди
Қашқадарёда Telegram орқали гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Депутатлар автомобиллар ойнасини тўсиш бўйича таклиф киритди