Brabus компанияси Монакодаги Monaco Yacht Show 2021 яхт-шоуси доирасида Mercedes-Benz GLE Coupe модели негизида қурилган Brabus 900 Rocket Edition кроссоверини кенг оммага тақдим этди. Компания ушбу кроссоверни дунёдаги энг тезюрар йўлтанламас деб эътироф этмоқда.
Моделнинг максимал тезлиги соатига 330 кмни ташкил қилади. Машина двигатели модернизация қилиниб, 4,4 литр ҳажмга етказилган.
Машина 888 от кучига эга двигател, 9 поғонали автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Янги модел жойидан 100 км/соат тезликкача 3,2 сонияда эришади.

Кроссовер 23 дюймли Brabus Monoblock Y Platinum Edition ғилдираклари билан жиҳозланган. Орқа ғилдиракларга Continental фирмасининг 335/30 ZR23 ва олд ғилдиракларга 295/30 ZR23 ўлчамдаги шиналари кийгазилган.
Машина ичини безашда тери, алькантара ва ёғоч қўлланган.

Brabus кроссовердан 25 дона ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Тасодифий хабарлар
Самарқанднинг энг йирик тумани «қизил» тоифага кирди. Вилоятда назорат кучайтирилган
Рамзан Қодировнинг соғлиғи жойида эмас
Отабек Сатторийнинг адвокати Умид Давлатов вафот этди
Даҳшат! Сурхондарёда Ўзбекистондаги энг ваҳший қотиллик содир этилди
Санкцияга учраган россиялик олигарх фаррошга тўлашга пули қолмаганини айтди