Президент бўлиш ниятида халққа мурожаат қилган Жаҳонгир Отажоновнинг партиясидаги шериклари уни устидан «иш» қилишётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда суратлар тарқалди.
Ушбу фото суратлар телеграм ижтимоий тарқмоғида икки партия аъзоси ўртасидаги ўзаро суҳбатни Screenshot шакли эканлиги таъкидланмоқда. Аммо ушбу суҳбатдошларнинг аниқ шахси ва бу суратларни тарқатишдан мақсади номаълум.
Суратларга кўра, улардан бири Аюбхон, иккинчиси «Маҳмуд ака Профессор» номи билан ўзаро суҳбат ўтказишган.

«Тўғри, униям бизга ёрдами тегяпти, лекин кўпчилик бизга ишонмай қўядида. Бу ишлар ўйинлигини сезиб қолишяпти», – дея Жаҳонгир Отажоновнинг партияга қўшилишига муносабат билдирган суҳбатдошлардан бири.
Ушбу суҳбат остида изоҳ қолдирганларнинг бир қисми суҳбатдошларни лаънатлаган бўлса, яна бир қисми суратлардаги гаплар атайин тарқатилганини таъкидлаган.

«Мен ҳам иккита мансабдорни расмини қўйиб ўзим билан ўзим ёзишсаммикан-а», – дея изоҳ қолдирган фойдаланувчилардан бири.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрь ойида машҳур хонанда Жаҳонгир Отажонов санъатдан кетганини маълум қилди.
22 январда эса Отажонов президентга мурожаат қилиб, уни энг қолоқ туманга ҳоким этиб сайлашни илтимос қилди. Бироздан сўнг, Жаҳонгир Отажонов янги «Халқ манфаатлари» партиясига аъзо бўлганлиги хақида хабар берди.
Манба: Aniq.uz
Тасодифий хабарлар
3 аср олдин Кариб денгизи тубига чўккан афсонавий хазина топилди – ОАВ
Вазият жиддий! Қорабоғ Президенти ҳарбий ҳолатни эълон қилди
ДЙҲХХ “тонировка” масаласида ҳайдовчиларни огоҳлантирди
Эшитиб ёқа ушлайсиз! Мактаб директори Чироқчи туман Халқ таълими бўлими мудирининг «найранглари» ҳақида гапириб берди (видео)
“ҲАЙИТЛИК ОЛГАН БОЛАЛАР”: Улар пулларини нимага сарфлашмоқда?