Жангда ноҳақ мағлуб бўлганини айтаётган ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоевнинг видео баёноти қирғизистонликликлар ғазабини келтирмоқда. Бу ҳақда "minbar.uz" хабар тарқатди.
18 август куни Ўш вилоятининг Қорасув туманида аралаш жанг йўналиши (ММА) бўйича бўлиб ўтган тадбирда, андижонлик Нурсултон Рўзибоев маҳаллий рақиблари билан куч синашган.
Унинг иддаосига кўра, у жангда қирғизистонлик Олтинбек Ориқбоев устидан ғалаба қозонган, бироқ ҳакам жанг вақтини атайлаб эрта тугатиб қўйган ва рақибини ғолиб дея эълон қилган.
Интернет тармоқларида ёйинланган видеода, Нурсултон Рўзибоев жанг якунидаЎзбекистон байроғини қўлига олиб, юқори кўтараётгани, ҳакам эса унга қаршилик қилиш билан биргаликда, байроқни жанг майдонидан ташқарига улоқтираётгани акс этган. Нурсултон ҳакамга норозилик билдириб, жанг майдонини тарк этади.
Нурсултон Ўзбекистонга қайтгач, Инстаграм ижтимоий тармоғида жанг адолатли бўлмагани ҳақида гапириб, қирғиз халқини ҳақоратлашга ҳам улгуради. Бу эса ўз навбатида қирғизистонликлар норозилигига сабаб бўлди.
Ўш вилояти Ички ишлар бошқармаси 27 ёшли ўзбекистонлик курашчи Нурсултон Рўзибоевни "қирғиз халқининг миллий ғурурини таҳқирлаган" видеоси бўйича, Қирғизистон Жиноят кодексининг 313-миллий, диний ва ҳудудлараро низони келтириб чиқариш моддасига асосан тергов ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
"Ушбу мурожатга сабаб бўлган спорт тадбирининг ташкилотчилари чақиртирилибтергов ишлари бошланди. Видео мурожат ёйинлаган Ўзбекистон фуқароси ўз давлатига ўтиб кетганлиги сабаб, унга нисбатан тергов ишлари халқаро Минск Конвенцияси доирасида олиб борилади", - дейилади идора баёнотида.
Спортдаги мағлубият ортидан пайдо бўлган норозилик сабаб, миллатчилик кайфияти билан ўзбек ва қирғиз халқлари орасида этник низо келиб чиқишини олдини олиш мақсадида жойларда тушинтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўзбекистонлик курашчи видео баёноти учун қирғизистонликлардан узр сўраши, спортчи ҳиссиётга берилмаслиги кераклигини урғулашмоқда.
84 кг вазнли Нурсултон Рўзибоев 2017 йилнинг 9 сентябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган WEF чемпионлиги учун кечган беллашувда қирғизистонлик Алманбет Нуралиев устидан ғалаба қозонган.
Тасодифий хабарлар
АҚШ ва Эроннинг ҳарбий салоҳияти солиштирилди (инфографика) ким кучли?
Соф тилда сўзламаганлар учун жарима
Ўзбекистонда қизлар мактабда миллий рўмол ва дўппида бўлишига рухсат берилди
Видео: Паркент зиёратгоҳида ширк амаллар бўлмоқда, зиёратчилар ҳар бир зинага сажда қилиб чиқяпти
Грузияда қамалган Саакашвили қачон Украинага қайтиши мумкинлиги айтилди