Бугун, 11 март куни куни ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Республика ҳудудининг каттта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёмғир фақат айрим ҳудудларда ёғади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик, ёмғир ва қор кўринишида, баъзи жойларда кучли бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, момақалдироқ пайтида шамол тезлиги 25-28 м/с га етиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 17-20° илиқдан 13-16° илиққача аста-секин кўтарилади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, тоғларда қор кўчиши хавфи бор.
Республика ҳудуди бўйича ва кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кузатиладиган беқарор об-ҳаво сақланиб туради.
Бундай об-ҳаво атмосферада жуда фаол жанубий фронтал зоналарни мавжудлиги ҳисобига, республика ҳудудига доимий равишда нам булутли массивлар кириб келишини ҳосил қилади.
Ўтган йилнинг март ойида ҳам Ўзбекистонда тез-тез ёмғир ёғиши билан об-ҳавонинг ҳудди шундай ҳолати кузатилган. Масалан, Тошкентда ёмғирли кунлар сони 21 кунни ташкил этган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти ўз лавозимига киришди
1 августдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
Тошкентда қимматбаҳо тошни $220 000 га сотаётган шахслар ушланди
Бош прокурор мамлакатимиз аҳолисига мурожаат билан чиқди
Тайландда ўзбекистонликлар бўлган кема чўкиб кетди