Бугунги кунда Наманган давлат унивeрситeтида янги 2021-2022 ўқув йилида 16та факультет ва 2та бўлимда 52та бакалавриат ҳамда 25та магистратура мутахассислик йўналишларида жами 23 минг 738 нафар йигит-қиз таҳсил олмоқда. Талабаларнинг 19 минг 534 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқиётганлардир. Қолаверса, 710 нафар боқувчисини йўқотган, 27 нафар чин етим талаба ҳам бор. Бу ҳақида УзА хабар бермоқда.
Табиийки, пандемия шароити ва оилавий ҳолатидан келиб чиқиб, шартнома пулларини тўлиқ ҳисоб-китоб қилишда қийналаётган айрим талабалар ҳам йўқ эмас.
Университет маъмуриятининг ташаббуси билан хайрли ишга қўл урилди. Исми-шарифи ошкор қилинишини истамаган саховатли тадбиркор ҳомийлигида 33 нафар эҳтиёжманд талабанинг 107 миллион сўм миқдоридаги ярим йиллик контракт пуллари тўлаб берилди.
Тасодифий хабарлар
Диққат! Коронавирус бўйича махсус комиссиянинг навбатдаги қарори эълон қилинди
Аёлларга ножўя ҳаракат қилган таксичига чора кўриладиган бўлди
Наманганда коронавирус қайд қилингани ростми?
Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксдаги 3-ғалабасига эришди
Пандемия шароитида Мустақиллик байрами тадбирларини ўтказиш тартиби белгиланди