Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг хориждаги активларини қайтариш ишлари қай аҳволда экани ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги томонидан тегишли соҳа идоралари иштирокида Швейцария, Франция, Россия Федерацияси, Латвия ва бошқа давлатлар ваколатли идоралари билан ҳамкорликда Гулнора Каримова томонидан жиноий йўл билан қўлга киритилган активларни қайтариш масаласида муайян ишлар олиб борилмоқда.
Швейцария федерал прокуратураси билан ҳамкорликда экспертларни жалб қилинган ҳолда Гулнора Каримованинг Женева шаҳрида жойлашган вилласида ўтказилган тинтув вақтида аниқланган ва хатланган 70 турдаги санъат ашёлари (картиналар, амалий санъат ва ҳунармандчилик асарлари ва ҳоказолар)нинг миллий бойликка тааллуқлилигини аниқлаш ҳамда уларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Аввал Гулнора Каримованинг Ўзбекистондаги яшаш манзилларида 985 турдаги тарихий маданий ва бадиий аҳамиятга эга қимматликлар деб топилган ҳамда умумий қиймати 12,7 млрд. сўмдан ортиқ бўлган санъат асарлари (картина, сўзана, миллий тақинчоқлар, сопол, ёғочдан ишланган миллий ҳунармандчилик асарлари ва ҳоказолар) аниқланган ва хатланган.
Қайд этилган картиналар ва санъат асарлари суд ҳукмига кўра давлат эгалигига ўтказилиб, Ўзбекистон амалий санъати ва ҳунармандчилик тарихи Давлат музейи, Фарғона вилоят тарих ва маданият Давлат музейи, Андижон вилоят тарих ва маданият Давлат музейи, Чирчиқ шаҳар тарих музейларига топширилган.
Суннатилла Абдуллаев
Тасодифий хабарлар
5 йилда қанча мансабдор коррупция учун жазолангани айтилди
“Omicron” Ўзбекистон чегарасига яқинлашди
Наманганда келинини урган қайнотага нисбатан жиноий иш қўзғатилди
«Ислом Каримов раҳбарлигида мустақилликка эришиш йўлини акс эттириш эътибор марказига қўйилди» — Президент
Tunis prezidenti vafot etdi