У бир хонадоннинг 5 нафар аъзосини сабабсиз пичоқлаган, улардан бири ҳалок бўлди, тўрт нафари жароҳатланди.
Бош прокуратура матбуот хизмати UzNews.uzга хабар беришича, жорий йилнинг 3 январь куни Нукусда бир йиллик хизматни ўтаётган аскар ҳарбий қисмдан чиқиб кетиб, маст ҳолатда ўткир тиғли жисм билан эшиги очиқ турган хонадонга кириб ухлаб ётган 5 нафар фуқарони сабабсиз пичоқлаган ва бунинг оқибатида жабрланувчиларнинг бири вафот этган. Қолган 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми ва 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) 2-қисми «а, л» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. 2005 йилда туғилган гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Дам олиш кунлари юртимизда қандай об-ҳаво кузатилади?
«Бугун Наманган шаҳрини айланаман. Шаҳар раҳбарларининг ишда қолиш-қолмаслиги шунга боғлиқ» — Президент
Тошкент вилоятида ўғирланган автомобиль пойтахтда ушланди
Ўзбекистонликларнинг қанчаси 2 млндан кўп ва кам ойлик олади?
Президент 182 нафар маҳкумни афв этди