Хитойлик шифокорлар гуруҳи Ўзбекистонда миссиясини якунлаб, ватанига қайтиб кетишди. Бу ҳақда ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди.Куни кеча брифинг пайтида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов республикада 10 кундан кўпроқ вақт давомида хитойлик шифокорлар мураккаб эпидемиологик вазият қайд этилган вилоятларга ташриф буюрганини айтди.
Хитой шифокорлари коронавируснинг олдини олиш, карантин зоналарини қуриш, беморларни даволаш ва бошқа йўналишлар бўйича профессионал таклифларни беришди.
Ўзбекистон шифокорлари учун ўқув курслар ўтказилди, тажриба ва иш услублари алмашилди. Шунингдек, хитойлик шифокорлар COVID-19 ташхиси қўйилган беморларни кўрикдан ўтказишди.
Эслатиб ўтамиз, 17 апрел куни Хитойдан Ўзбекистонда 15 нафар шифокордан иборат гуруҳ ташриф буюрди. Хитой ва Ўзбекистон ўртасида масофавий тиббий маслаҳатлар тизими йўлга қўйилди. Лойиҳага Хитойнинг Цзяанси провинциясидаги иккита етакчи шифохона ва Ўзбекистондаги ўнта клиникалар қўшилди. Лойиҳа мақсади шифокорлар ўртасида доимий алоқаларни ўрнатиш ва COVID-19 пандемияси даврида мамлакатлар ўртасида эпидемияга қарши ҳамкорликни кучайтиришдан иборат.
Тасодифий хабарлар
«Бир куни оёғини синдириб, уйга бир оёқда сакраб келган». Лола Каримова-Тиллаева отасини хотирлади
Маккада коронавирус туфайли зиёратчиларнинг Каъба атрофидаги майдонга ўтиши вақтинча чекланди
Yarim finalgacha faqat ikki bokschimiz yetib keldi
Миср сайёҳлар учун барча ковид-чекловларни бекор қилади
Ғазога икки кун ичида ёрдам етиб бормаса, 14 минг чақалоқ ҳалок бўлади – БМТ