Ўзбекистондаги АЭС майдончасида ишлашга қарор қилган маҳаллий ва Россия-Ўзбекистон қўшма корхоналарига максимал даражада имтиёзлар берилади. Бу ҳақда бугун, 21 апрель куни “Атомстройэкспорт” АЖ (“Росатом”нинг инжиниринг бўлинмаси) вице-президенти, Ўзбекистонда АЭС қуриш лойиҳаси директори Павел Безруков Тошкентдаги “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмасида маълум қилди.
“Янгиликларни, “Росатом” ва маҳаллий сайтларда харидларни қандай жойлаштиришимизни диққат билан кузатиб боришингизни сўрайман. Чунки биз учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган ресурс, ускуна ва материаллар етказиб берувчилар, шу жумладан Россия билан тузилган қўшма корхоналар жуда зарур. Бундай компанияларни жалб қилиш бўйича бутун бир режа мавжуд. Биз бу ерда ишлайдиганларга ҳар томонлама ёрдам берамиз. Тегишли равишда, энг юқори имтиёзлар айнан Ўзбекистон компаниялари ёки қўшма корхоналар учун бўлади”, дейди Безруков.
Унинг сўзларига кўра, бўлажак атом станциясининг йўлдош шаҳри қуриладиган аниқ жой аллақачон белгиланган, шаҳарнинг бош режаси ишлаб чиқилган, лойиҳа ҳужжатлари шакллантирилмоқда ва инвестицияларни жалб қилиш бошланган.
Тасодифий хабарлар
ЙПХ ходими ҳайдовчига қўпол муносабати учун ишдан бўшатилди
Йил якунига қадар пенсиялар миқдори қанчага ошиши айтилди
Алишер Қодиров ишчиларига намоз ўқиши учун шароит яратиб берган тадбиркор нотўғри жаримага тортилганини қайд этди
Ўзбекистонда қайси вилоятларда энг кўп туғилиш қайд этилди?
Хонадонларда балиқ етиштириш учун ажратиладиган кредит 2 бараварга оширилади