-51 кг вазн тоифасида Ўзбекистон номидан ЖЧ-2021 да Ҳасанбой Дўстматов 26 октябрь, сешанба куни қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши рингга чиқди.
Ҳакамлар 3 раунд якунига кўра қозоғистонлик боксчининг 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганини қайд этди. Шу тариқа Ҳасанбой Дўстматовнинг 2,5 йилдан сўнг ҳаваскор боксга қайтиши омадсиз якунланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -67 кг вазнда фарғоналик боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳамда -80 кг тоифасида Одилжон Aслонов 1/16 финалга йўл олгани ҳақида хабар бергандик.
Бугун, 26 октябрь куни жаҳон чемпионатида яна бир нафар боксчимиз рингга кўтарилади:
- 75 кг. Саиджамшид Жафаров — Л.Фернеза (Словакия) (23:05дан кейин).
Тасодифий хабарлар
Фарғонада машинасидан “гашиш” улоқтириб қочган шахс ушланди
ЖССТ пандемиянинг иккинчи тўлқини ва унинг даҳшатли оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
Наманганда тиббий ниқобсиз кўчада юрган 1300 дан ортиқ фуқаро жавобгарликка тортилди
2024 йилда Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланади
Қамчиқ довонидаги ЙТҲда Фуқаронинг хаёти сақлаб қолинди