24 январь, жума куни Тошкент ИИББ ходимлари томонидан ички ишлар идоралари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаган ва ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортган шахсларни текшириш пайтида улардан 39 та пичоқ олиб қўйилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, соат 23:30 атрофида Бектемир туманидаги «Қўйлиқ» бозори яқинида бир эркак ҳужжатларини текшириш учун тўхтатилган вақтда унинг хатти-ҳаракатлари ички ишлар органлари ходимларида шубҳа уйғотди. У шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортди ва яқин атрофдаги ички ишлар бўлимига бориш сўралганида, яширинишга ҳаракат қилди. Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи 24 ёшли Х.И. билан ўтказилган текшириш пайтида унинг устки кийимининг чўнтагидан пичоқ топилди. У пичоқни қандай мақсадда олиб юрганини тушунтириб бера олмади.
Худди шу куни Сергели туманида соат 02:10 атрофида патруль-пост хизмати ходимлари 33 ёшли К.Б.ни ҳужжатларини текшириш учун тўхтатди. У ҳужжатларини тақдим этиш сўралганида ўзини жуда тажовузкор тутди. Шахсий тинтув пайтида эркакнинг ёнидан пичоқ чиқди. Вазиятни аниқлаштириш учун у туман ички ишлар бўлимига олиб борилган.
Тахминан соат 10:50 атрофида Шайхонтоҳур туманида «Ҳадра миллий таомлар» кафеси яқинида яна бир эркакнинг хатти-ҳаракатлари ИИББ ходимлари эътиборини тортди. Текширув вақтида Андижон вилоятидан бўлган 40 ёшли Б.К. шимининг чўнтагида пичоқ олиб юргани аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан маъмурий баённомалар тузилди. Тошкентда ўткир буюмларни олиб юриш ва улар ёрдамида тан жароҳатлари етказилишига қарши профилактика чоралари давом эттирилади, дейилади хабарда.
Manba: daryo. uz
Тасодифий хабарлар
Машиналарни сотиш қоидаларига ўзгартириш киритилди
Видеода Украина ҳарбийлари қаршилик кўрсатишдан бош тортиб, қуролларини топширишаётгани айтилмоқда
Мурдаси тўрт кун лифтда қолиб кетган аёл воқеаси: Бош прокуратура ва қўмита бир-бирига қарши баёнот бермоқда
Алимент учун қамалган фуқаро шифохонада вафот этди
Қирғизистон президенти: "Афғонистондаги жангариларнинг ҳомийлари Марказий Осиёга “кўз тикишган”